Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирусни Эронга хитойликлар олиб кирганми?

Коронавирусни Эронга хитойликлар олиб кирганми?

Эронда мухолифлар эпидемия расман эълон қилинишидан бир ой олдин коронавирус пайдо бўлганидан шубҳа қилишган. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Таъкидланишича, коронавирус биринчи марта Хитойнинг Эрондаги элчихонасида пайдо бўлиши мумкин. Газета ихтиёрида бўлган фавқулодда маълумотларга кўра, Хитой элчихонасининг уч ходими 2020 йил 28 январда CОВИД-19 белгилари билан касалхонага ётқизилган. Айни пайтда Эрон расмийлари ушбу фактни рад этишмоқда. Таъкидланишича, 19 февраль куни Қом шаҳрида коронавирус инфекциясининг биринчи расмий ҳолати ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, The Daily Mail Эронда CОВИД-19 туфайли юз берган ҳақиқий ўлим cонига тўхталган. Эрон миллий қаршилик кенгаши (Франция ва Албанияда жойлашган сиёсий ташкилот) фаоллари коронавирус расман эълон қилинган 6727 кишининг эмас, аслида, 43000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига нуқта қўйган бўлиши мумкин деб ҳисоблашади. Нашр, шунингдек, яқинда интернетда коронавирус қурбонларига алоқадор видеолар пайдо бўлганлигини ҳам кўрсатмоқда. Видеолавҳаларда одамлар мамлакатнинг бир неча жойида кўчада ва жамоат транспортида қандай қилиб қулаб тушаётгани, баъзилари эса бўғилиб кетаётгани кўрсатилган.

Киритилди: 17:30 29.05.2020. Ўқилди: 1727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!