Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирусга расман ном берилди

Коронавирусга расман ном берилди

Хитойда янги коронавирусдан вафот этганлар ва касалликка чалинганлар сони тобора ортмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) глобал пандениянинг олдини олиш мумкинлигини, бироқ бунга вақт кам олганини маълум қилди. 

“Евроньюс”нинг хабар беришича, сешанба куни Женевада ЖССТнинг коронавирус масаласига бағишланган форуми иш бошлади, унда 400 га яқин экспертлар иштирок этмоқда. Анжуманда янги коронавирусга расман ном берилди – COVID-19. 

“Бу эпидемияни тўхтатиб қолиш учун реал имкониятга эгамиз. Имконият бор экан, зудлик билан ва қатъий ҳаракат қилиш зарур. Дунёга чақириғимиз шундай: келинглар, имкониятлардан жиддийлик билан фойдаланайлик! Агар имкониятни қўлдан бой берсак, бундан қаттиқ афсусланамиз” – деди ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.

Айни пайтда бир нечта мамлакатда COVID-19 коронавирусига қарши вакцина ва дори ишлаб чиқиши устида изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, британиялик олимлар вакцинани ҳайвонларда синаб кўришга киришди. 
 

P/S. Коронавирусга оид янги рақамлар билан қуйидаги силка орқали танишишингиз мумкин.

Киритилди: 10:17 12.02.2020. Ўқилди: 3150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!