Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусдан даволанган Борис Жонсон кўриш қобилияти сустлашганидан шикоят қилди

Коронавирусдан даволанган Борис Жонсон кўриш қобилияти сустлашганидан шикоят қилди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг кўриш қобилияти пасайган. Бу ҳақда матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар беради Sky News.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у биринчи марта кўзойнак тақишга мажбур бўлмоқда. Жонсоннинг кўриш қобилияти пасайганига коронавирусга чалингани сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Жонсон вирус юқтирганидан бир ой ўтиб, даволанди ва бош вазир вазифасига қайтди.

Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, Буюк Британияда 262,5 мингта коронавирус инфексияси қайд этилган. Мамлакат бу борада тўртинчи ўринда. Шу пайтга қадар 39996 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Киритилди: 14:41 26.05.2020. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!