Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус! Яна бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонда

Коронавирус! Яна бир гуруҳ  ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонда

Ўзбек шифокорлари Тожикистоннинг Суғд вилоятига тожик ҳамкасбларига COVID-19ни енгиш учун ёрдамга келишди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри вилоят маъмурияти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Тўрт кишилик шифокорлар гуруҳи эпидемиолог, вирусолог ва икки нафар анестезиологлардан иборат. Гуруҳга Неъматжон Ибрагимов бошчилик қилган.

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода билан учрашувда улар тожик ҳамкасблари билан икки кун вилоят касалхонасида ишлашгани ва тажриба алмашишганини маълум қилишди.

“Беморларни даволаш профессионал тарзда олиб борилмоқда. Агар тажрибали шифокорлар бундан кейин ҳам шундай ишлашда давом этса, яқин кунларда улар COVID-19 устидан тўлиқ ғалаба қозонишади”, - дея таъкидлаган Ибрагимов.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида ҳам бир гуруҳ ўзбекистонлик юқори малакали ва тажрибали шифокорлар Тожикистонга коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ёрдамга жўнаб кетган эди.

 

Киритилди: 17:43 21.05.2020. Ўқилди: 3786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!