Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус: хитойлик мутахассислар муҳим хулосани эълон қилишди

Коронавирус: хитойлик мутахассислар муҳим хулосани эълон қилишди

"American Journal of Roentgenology" журналига кўра, Хитойдан келган рентгенологлар коронавирусни тезроқ даволаш зарурлигини исботладилар. Уху шаҳридаги Иккинчи халқ касалхонаси шифокорлари компьютер томографиясидан фойдаланган ҳолда ўтказилган бир қатор тадқиқотлардан сўнг тегишли хулосага келишди.

Мутахассислар аниқладиларки, CОВИД-19 ташхиси ва даволанишнинг бошланиши ўртасидаги вақт беморларнинг тикланиш вақтига бевосита таъсир қилади. Радиологлар коронавирусга чалинган 25 кишини танлаб олишди ва уларни икки гуруҳга бўлишди. Биринчи гуруҳга диагностика ва терапияни бошлаш ўртасидаги вақт уч кундан кам бўлганлар кирди. Иккинчи гуруҳга қолган касаллар киритилган.

Имкон қадар тезроқ даволанишни бошлаган беморларда синов натижаларини яхшироқ бўлди ва улар тахминан олти кун ичида тузалиб кетдилар. Беморларнинг иккинчи ярми деярли икки ҳафта давомида касалхонада қолди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, хитойлик шифокорлар тезроқ бошланган муолажа коронавирус инфекцияси хавфини камайтиради деган хулосага келишди.

Киритилди: 17:38 03.04.2020. Ўқилди: 5055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!