Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус уйғонишидан олдин бутун дунёда "ухлаб ётган"

Коронавирус уйғонишидан олдин бутун дунёда "ухлаб ётган"

“Коронавирус, эҳтимолки, Ухан лабораториясидан келиб чиқмаган, балки бутун дунёда “ухлаб ётган” ҳолатда бўлган ва бир неча омиллар уйғунлиги натижаси ўлароқ эндиликда ўзини намоён эта бошлаган”,  дейди Ньюкасл университети профессори Том Жефферсон.

Олимнинг таъкидлашича, ҳозирда COVID-19 пандемиядан олдин ҳам кўплаб мамлакатларда бўлганлиги ҳақида тобора кўпроқ далиллар мавжуд. Масалан, 2019 йил март ойида коронавирус Барселонадаги оқава сувдан топилган.

Патогенлар, шунингдек, Италиянинг Турин ва Милан шаҳарларидаги оқава сувларда ҳамда 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Бразилиянинг Флорианополисида ҳам аниқланган.

"Бунинг сабаби патогенларнинг ҳеч қаердан келмаслиги ва ҳеч қаерга бормаслиги бўлиши мумкин", дейди Жефферсон.

Унинг қўшимча қилишича, юқорида айтилганларнинг барчасига асосланиб, вирус оқава сувлар орқали ҳам юқиши мумкинлигини назардан четда қолдирмаслик зарур.

Киритилди: 21:13 06.07.2020. Ўқилди: 3681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!