Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус: қанча ўзбекистонлик Хитойдан қайтди?

Коронавирус: қанча ўзбекистонлик Хитойдан қайтди?

15 январь куни Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида тузилган Махсус штаб кўмагида 2,5 минг нафарга яқин ватандош Хитойдан Ўзбекистонга қайтиб келди.

Элчихона томонидан Kun.uz`га берилган маълумотга кўра, ҳозирда ҳам махсус штаб аъзолари ХХР ҳудудида бўлиб турган ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

«Айни кунларда ҳам Махсус штабга мурожаат қилаётган ўзбекистонлик талабаларга тезкорликда консуллик-ҳуқуқий кўмак ва маънавий-руҳий ёрдамлар кўрсатилмоқда», – дейилади Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ахборотида.

Маълумот учун, 16-26 март кунлари 20та чартер рейс амалга оширилган, улар орқали Россия, Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Миср, Малайзия, Ҳиндистон, Таиланд, Индонезия ва Германиядан 4 мингга яқин фуқаро олиб келинган.

Киритилди: 16:30 29.03.2020. Ўқилди: 2696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!