Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Коронавирус можароси": Хитой Россияни қўллаб-қувватламоқда

"Коронавирус можароси": Хитой Россияни қўллаб-қувватламоқда

Буюк Британиянинг "Financial Times" нашри Россияни коронавирусдан вафот этганларнинг сонини камайтириб кўрсатаётганликда айблади. Шундан сўнг Хитой Россияни қўллаб-қувватлаб чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Бир мунча вақт олдин, "Financial Times" ўз таҳлиллари асосида, Россияда коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларнинг ўлими расмий статистикага қараганда 70% кўпроқ бўлиши мумкинлигини хабар қилди.

Шундан сўнг, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Россияда CОВИД-19 ўлим даражаси онгли равишда ҳисобга олинмаганини, Россия бош вазирининг ўринбосари Татяна Голикова эса Россия ҳеч қачон расмий статистикани бошқармаганини, Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Андрей Келин "Financial Times"нинг тахминлари шунчаки уйдирма эканлигини ва Британия матбуотида Россияда коронавирус инфекциясига қарши кураш ҳақида ёзилаётган маълумотлар "ўта салбий руҳда" эканлигини таъкидлашди.

Бугун, Хитой ҳукумати бу борада Россияни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
 

Киритилди: 15:42 15.05.2020. Ўқилди: 3693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!