Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус: Мактаблар шифохоналарга айлантирилмоқда

Коронавирус: Мактаблар шифохоналарга айлантирилмоқда

Миср ҳукумати коронавирус инфекцияси кўпайган тақдирда давлат мактабларни шифохоналар ва коронавирусли беморлар учун изоляция бўлимларига айлантиришга умид қилмоқда, деб хабар берди Миср Ахборот вазири Усома Ҳайкал.

"Ҳукумат коронавирусга қарши курашнинг ҳозирги иккинчи босқичига ўтиш устида ишламоқда, бу касаллик тарқалишини тўхтатиш, юқтирганлар сонини аста-секин камайтириш ва инфекциянинг чекланган даражасини сақлаб қолиш", деди вазир.

Усома Ҳайкал: "Яқин кунларда бутун дунё бўйлаб касаллик кўпаяди", деб огоҳлантирган ва мисрликларни "ҳукумат чоралари ва тартиб-қоидаларига риоя қилишлари ва ўз уйларида қолишлари"га ундаган.

"Умид қиламанки, ушбу чора-тадбирлар вирусни тиббий йўл билан йўқотишга ёрдам беради", деди вазир ҳукуматнинг вирус тарқалишини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларига урғу бериб.

Ҳукумат қарорлари, вазир таъкидлаганидек, "истисносиз барча фуқароларга нисбатан қўлланилади".

У барча мисрликларни "ҳукуматнинг профилактика чораларига риоя қилгани" учун мақтади.

Сешанба куни Миср Бош вазири Мустафо Мадбули икки ҳафта давомида барча жамоат йўлларида фуқароларнинг ҳаракатланишини тақиқловчи комендантлик соати эълон қилди.

Киритилди: 17:43 26.03.2020. Ўқилди: 4134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!