Бугун 28 июнь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус: Кореяда одамларнинг автобусларга чиқиши тақиқланди

Коронавирус: Кореяда одамларнинг автобусларга чиқиши тақиқланди

Жанубий Корея пайшанба куни чет элдан омикрон штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланганини эълон қилди. Хориждан вирусни юқтирганлар сони мамлакатда рекорд даражага етди, дея хабар бермоқда YONHAP агентлиги.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, аҳоли ўз автомобиллари ёки расмий равишда рўйхатдан ўтган такси, автобус ёки поезддан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, Жанубий Кореяга келган одамлар охирги 48 соат ичида берилган ПЗР тест натижаларини кўрсатиши керак.

20 январдан бошлаб жорий этиладиган кучайтирилган чора-тадбирлар охирги кунларда чет элдан вирус юқтирганлар сонининг ортиб, пайшанба куни рекорд даражадаги 391 нафарга етганлиги билан боғлиқ.

Агентлик маълумотларига кўра, чет элдан келган инфекциянинг 80% омикрон штаммидир.

Пайшанба куни Жанубий Кореяда 4167 та COVID-19 инфекцияси қайд этилган, шундан 3776 таси маҳаллий. Касалланганларнинг жами сони 679 030 нафарга етган.

Киритилди: 21:05 13.01.2022. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!