Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус! Жанубий Корея Ўзбекистонга ёрдам жўнатди

Коронавирус! Жанубий Корея Ўзбекистонга ёрдам жўнатди

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида умумий оғирлиги 34 тонна бўлган инсонпарварлик юки шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 апрель куни Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқоти чоғида эришилган келишув доирасида ташкил этилган мазкур кўмакнинг оғирлиги 6,2 тонна бўлган биринчи қисми мамлакатимизга 26 апрель куни олиб келинган эди.

10 май куни умумий қиймати 192 минг долларга яқин тиббий воситалар шаклидаги навбатдаги инсонпарварлик юки ортилган “Uzbekistan Airways” компаниясининг махсус самолёти Сеулдан Тошкентга учиб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қимматли юк таркибига автоматик бошқариладиган кўп функцияли тиббий каравот, антисептик ва дезинфекция воситалари, тиббий ниқоблар, инсон иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган озуқавий қўшимчалар киритилган.

Инсонпарварлик ёрдами Жанубий Кореянинг “BOMI Engineering”, “LH Corporation”, “Evergreen Motors”, “Infinity Co., Ltd.” компаниялари, Шинхан университети ҳамда ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар ва ўзбекистонлик талабалар томонидан тақдим этилди.

Киритилди: 19:56 10.05.2020. Ўқилди: 3677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!