Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус: Ироқда касалликка чалинганлар сони ошмоқда​​​​​​​

Коронавирус: Ироқда касалликка чалинганлар сони ошмоқда​​​​​​​

Ироқ Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит вазирлигининг 28 майдаги маълумотига қараганда, бир кунда 322 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Беморларнинг 224 нафари пойтахт Бағдодга тўғри келган. 

Мамлакат бош вазири Мустафо Козимий икки кун аввал хавфсизлик кучларига комендантлик соати режимига риоя этилишини қатъий назоратга олиш, тиббиёт ходимлари ва журналистлардан бошқа ҳеч кимнинг ташқарига чиқишига рухсат бермасликка чақирди. 

Ички ишлар вазирлиги вакили Жосим ал-Лами “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида Бағдодда коронавирус янада кенг ёйилишининг олдини олиш учун хавфсизлик чоралари кучайтирилганини маълум қилди. Пойтахтдаги бир қатор ҳудудлар бетон тўсиқлар билан ўраб қўйилди.  

Пойтахт касалхоналарида коронавирусга чалинганларни даволаш учун етарли даражада имкониятнинг йўқлиги жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 

Ироқда ҳайитнинг биринчи кунида бошланган комендантлик соати режими 30 майгача давом этади. 

Сўнгги 24 соат давомида 67 та касаллик қайд этилган бўлиб, 4 киши вафот этган.

Мамлакатда вирус юқтирганларнинг умумий сони 5457 нафар бўлиб, 2971 нафар бемор соғайган. 179 киши коронавирусдан вафот этган.

Киритилди: 08:48 29.05.2020. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!