Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда ҳам зарарланиш мумкинми?

Коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда ҳам зарарланиш мумкинми?

Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилганда жамоат жойларида инфекциянинг долзарблиги ошади, яъни аҳоли кўп тўпланадиган жойларда коронавирус билан касалланиш хавфи ортади.

Имкон қадар аҳоли тўпланган жойга бормасликка, бегоналар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг ва одамлар сони камайгунча ижтимоий масофани ушланг.

Вирус турли юзалар ва ҳаво айланмасида  2-3 соатдан 8-12 соатгача турли ҳароратларда сақланиб қолиши аллақачон тасдиқланган.

Бундан ташқари, доимий тозалаш ишлари олиб бориш, барча юзаларга дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, айниқса жамоат ҳожатхоналари эшик тутқичлари ёки лифтларни дезинфекциялаш талаб этилади. 

Шунингдек, жамоат ҳожатхоналари ёки лифт хизматларидан фойдаланганда ҳар бир фуқаро кириш ва чиқишдан олдин қўлларини совун билан яхшилаб ювиши ёки антисептик воситалари билан ишлов бериши ишлатиши шарт. 

Юз ниқобини мунтазам тақиб юриш, жамоат жойларига киришда бир марталик қўлқоп кийишингиз ва чиқаётганда ечишингиз мумкин. сиз фойдаланган қўлқоп ва пеçетелер ахлат қутиларига ташланиши керак. 

Киритилди: 13:20 21.09.2020. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!