Эронда коронавирус билан боғлиқ қийин аҳвол, асосан, сунъийдир, чунки бу АҚШ қўллаётган бир томонлама санкцияларнинг натижасидир, уларни зудлик билан йўқ қилиш керак, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.
"Бу муаммо (Эрондаги коронавирус) Эронга мисли кўрилмаган босим – иқтисодий, сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда сунъий равишда яратилган. Чекланган ҳуқуқлар нафақат одоб-ахлоқ, балки ҳуқуқий томонлама ҳам чегарадан ошиб кетади", – деди Захарова брифингда.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Россия узоқ вақтдан бери Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақираётганини эслатди.
"Россия, хусусан, Вашингтонни пандемия билан тўлиқ курашишига халақит берадиган ғайриинсоний санкцияларни зудлик билан бекор қилишга чақирмоқда. Бу биринчи навбатда Эронга тегишли", – дея таъкидлади Захарова.