Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус Елизавета II нинг маблағларига катта зарар етказиши мумкин

Коронавирус Елизавета II нинг маблағларига катта зарар етказиши мумкин

Монархнинг шахсий ҳамёнини сақловчи сэр Майкл Стивенснинг сўзларига кўра, коронавирус Буюк Британия қироличаси Елизавета II'нинг маблағларига катта зарар етказиши мумкин.

Сэр Майклнинг сўзларига кўра, Букингем саройи ва Виндзор қасри каби диққатга сазовор масканларга саёҳатчилар оқимининг камайиши уч йил ичида 35 миллион фунт камомадга олиб келади. 

Шу билан бирга, қироллик оиласи ушбу қийинчиликларга сабр-тоқат билан дош беришни ва давлат хазинасидан қўшимча маблағ сўрамасликни ният қилмоқда. «Биз коронавирус билан боғлиқ молиявий қийинчиликларни тежамкорлик ва ўз тиришқоқлигимиз билан бартараф этамиз», деди у. 

Апрель ойида барча қирол хизматчиларининг иш ҳақи музлатиб қўйилган, бўш иш ўринлари тўлдирилмаган, аммо улар ўз маблағлари ҳисобидан мажбурий таътилсиз ишлашга муваффақ бўлишган. 

Киритилди: 13:01 26.09.2020. Ўқилди: 1626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!