Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати 2019 йил декабрь ойида қайд этилганини тан олди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Кристиан Линдмаер брифингда.
Аввалроқ, француз реаниматологи Ив Коен, CОВИД-19 биринчи марта 27 декабрь куни Францияда пайдо бўлганини айтганди. Шифокорнинг айтишича, декабрь ва январь ойларида касалхонага ётқизилган пневмонияга чалинган бир нечта беморларнинг таҳлиллари қайта текширилди ва беморлардан бирида коронавирус аниқланди.
ЖССТ буни "қизиқарли кашфиёт" деб атади. "Бу CОВИД-19 тарқалишини яхшироқ тушунишга ёрдам беради», — дея тушунтирди ЖССТ вакили.