Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус АҚШ ва бутун Европани издан чиқаради — манба

A A A
Коронавирус АҚШ ва бутун Европани издан чиқаради — манба

Коронавирус пандемияси Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган халқаро тартибни ва АҚШнинг халқаро майдондаги раҳбарлигини бекор қилди. Ушбу фикр Франциянинг "Le Monde" нашрида чоп этилган мақолада илгари сурилган.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Хитойнинг аҳамияти ошиши аввалги тизимни издан чиқаришда муҳим рол ўйнади, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг пандемия борасидаги позицияси бу ташкилотнинг Пекинга қарамлигидан далолатдир, дейди мақола муаллифлари.

Журналистлар Қўшма Штатлар, ХХ асрда бўлгани каби, ҳозирда дунё етакчиси ролини ўйнамаслигига амин. Бундан ташқари, мақолада айтилганидек, CОВИД-19 Европанинг бирлигига жиддий зарба берди. Хусусан, Европа Иттифоқи эпидемиядан энг кўп зарар кўрган давлатларни қўллаб-қувватлай олмади. Демакки, Янги дунё тартибини ўрнатишга янада таъсир кўрсатиш учун Европа Иттифоқи ўз тузилмасини қайта кўриб чиқиши керак, дея таъкидлайди "Le Monde" журналистлари.
 

Киритилди: 14:31 03.05.2020. Ўқилди: 3375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар