Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус! Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вафот этди

Коронавирус! Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вафот этди

Андижон вилоятида коронавирусдан вафот этган иккинчи бемор Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлган. Бу ҳақда хабар берган «Дарё» мухбирининг ёзишича, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси марҳумнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлаган.

Андижонлик беморнинг вафоти ҳақида хабар берган Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг тиббиёт ходими эканлиги ҳақида маълумот бермаган.

«Андижон туманида яшаган 63 ёшли Б.П. (эркак)да COVID-19’ тасдиқлангач, нафас етишмовчилиги белгилари кучайган ҳолатда вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Унга COVID-19’ инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган», — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик марҳумнинг 2016 йил инфаркт ўтказганини қўшимча қилиб, «бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, сўнгги кардиосклероз, гипертония, артериал гипертензия, қандли диабет, диабетик ангиопатия ва нефропатия каби ҳамроҳ хасталиклари билан ҳам оғриган. Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган», — деган.

«Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, марҳум 2017 йилдан буён Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Бахтиёр Патидинов бўлган. Шу боисдан ҳам унинг вафоти муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий каналида таъзия эълон қилинган.

Киритилди: 09:15 05.08.2020. Ўқилди: 4075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!