Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.Ю. ва А.Р. ўзаро тил бириктириб, Миграция агентлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Н.Д.ни Корея давлатига ишга юборишларини ваъда қилиб, 2 400 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.