Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 8600 нафардан ошди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 8600 нафардан ошди

Конго Демократик Республикасида тасдиқланган Эбола ҳолатлари сони 8665 тага етди.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш институти ўз баёнотида эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, ўлим сони 4178 тага етди, ўлим даражаси эса 48,2% ни ташкил этди.

"Еттита вилоят ва 64 та зарарланган туманда чоралар кўрилмоқда: 8665 та тасдиқланган ҳолат, 890 та бемор изоляция ва касалхонада, 2259 таси эса тузалиб кетди. Эмлашда, айниқса Тшопо ва Бас-Уэледа ютуқлар кузатилмоқда", дейилади баёнотда.

Аввалроқ Конго Демократик Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Самуэль Роже Камба Эбола эпидемияси тўлиқ назорат остида эканлигини эълон қилган эди.

Киритилди: Бугун 19:15. Ўқилди: 134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!