Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Конго шарқидаги Колтан конида кўчки оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Конго шарқидаги Колтан конида кўчки оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентликка бу ҳақда кон жойлашган вилоятнинг исёнчилар томонидан тайинланган губернатори вакили Лумумба Камбере Муйиса хабар беган.

"Ушбу кўчки оқибатида 200 дан ортиқ одам, жумладан, кончилар, болалар ва сотувчи аёллар ҳалок бўлди. Баъзи одамлар ўз вақтида қутқарилди, лекин улар оғир жароҳатланган", — деган Муйиса.

Шунингдек, у жароҳатланган 20 га яқин киши соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанаётганини қўшимча қилиб, ёмғирлар мавсумида ер мўртлашганини, натижада одамлар кондалигида ўпирилиш содир бўлганини билдирди.

Губернатор маслаҳатчисининг айтишича, тасдиқланган ўлимлар сони камида 227 нафарни ташкил этган ва бу сон янада ошиши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!