Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Конго ДРда Эбола безгагидан вафот этганлар сони қарийб 150 кишига етди

Конго ДРда Эбола безгагидан вафот этганлар сони қарийб 150 кишига етди

Конго Демократик Республикасида (ДРК) Эбола безгаги оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 149 нафарга етди.

Бу ҳақда ДРК Алоқа ва оммавий ахборот воситалари ишлари вазирлиги маълум қилди.

«Касаллик юқтирилгани расман тасдиқланган ҳолатлар сони 710 тани ташкил этмоқда. Айни пайтда шифохоналар ва изоляторларда Эбола вирусини юқтирган 324 нафар бемор қолмоқда. Ўлим кўрсаткичи — 21 фоиз. Касалланганлар билан алоқада бўлганларни кузатувга олиш даражаси 60,5 фоизни ташкил этмоқда», — дея қайд этди идора.

Бундан олдин вазирлик 139 та ўлим ҳолати ва 689 нафар касалланганлар ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!