Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Конго Демократик Республикасида жангарилар 89 нафар инсонни, жумладан, аёллар ва болаларни ўлдирди

Конго Демократик Республикасида жангарилар 89 нафар инсонни, жумладан, аёллар ва болаларни ўлдирди

Конго Демократик Республикасида "Исломий давлат"га алоқадор жангарилар мамлакат шарқидаги қатор ҳужумлар чоғида 89 нафар тинч аҳолини ўлдирган.

Бу ҳақда БМТ тинчликпарвар миссияси (MONUSCO) маълумотига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, ҳужумлар Шимолий Киву вилоятининг бир неча шаҳарларида 13-19 ноябрь кунлари Иттифоқчи демократик кучлар жангарилари томонидан амалга оширилган. Ўлган 89 киши орасида камида 20 нафар аёл ва болалар ҳам бор.

Бир ҳужумда жангарилар Бямбведаги католик черкови қошидаги тиббиёт марказига ҳужум қилиб, камида 17 киши, жумладан, ҳомиладор аёлларни ўлдирган ва беморлар жойлашган тўртта палатага ўт қўйган.

Бошқа жиноятларга одам ўғирлаш ва тиббий буюмларни ўғирлаш киради.

"MONUSCO Конго ҳукуматини зудлик билан ушбу қирғинларнинг айбдорлари ва шерикларини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун мустақил ва ишончли тергов ўтказишга чақиради”, — дейилади ташкилот баёнотида.

Киритилди: 08:45 22.11.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!