Конго Демократик Республикасида (КДР) лабораторияда тасдиқланган Эбола иситмаси ҳолатлари сони 2011 тага етди.
Бу КДР Алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазирлигининг кундалик бюллетенида эълон қилинди.
Сўнгги 24 соат ичида тасдиқланган ҳолатлар сони 20 тага ошди.
Расмий маълумотларга кўра, Эбола иситмасидан 754 киши вафот этган. Ўлим даражаси 23,4% ни ташкил қилади.
Ҳозирда 376 бемор касалхоналар ва тиббий изоляция марказларида. Контактларни кузатиш даражаси 64,4% ни ташкил қилади.
Эбола эпидемияси 15 май куни КДР шарқида ва Угандада бошланган. Касалликнинг маркази Конгонинг Итури провинсиясидир.