Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Конго АҚШдан депортация қилинган учинчи давлат фуқароларини қабул қилади

Конго АҚШдан депортация қилинган учинчи давлат фуқароларини қабул қилади

Шу ҳафтада Конго Демократик Республикаси Қўшма Штатлардан депортация қилинган 30 дан ортиқ кишидан иборат илк гуруҳни қабул қилиши кутилмоқда.

Reuters манбаларига кўра, депортация қилинаётганлар асли конголик эмас, балки Марказий ва Жанубий Америка давлатларидан келган учинчи мамлакат фуқароларидир. Улар Киншаса аэропорти яқинидаги меҳмонхонага 10–15 кунга жойлаштирилади, бироқ уларнинг кейинги тақдири ҳозирча номаълум.

Бу жараён 5 апрелда Трамп маъмурияти билан эришилган келишув доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур келишув Вашингтоннинг Конгодаги фойдали қазилмалардан имтиёзли фойдаланиши ва минтақавий низоларни ҳал қилишдаги воситачилик ҳаракатлари билан бир вақтга тўғри келди. Конго ҳукумати ушбу дастур учун маблағ сарфламаслигини билдирган бўлса-да, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва маҳаллий оппозиция депортация қилинаётганларнинг ўзлари фуқароси бўлмаган давлатга юборилаётганини танқид қилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:59. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!