Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Колумбияга Ўзбекистондан бошқа терма жамоа гол ура олмаяпти

Колумбияга Ўзбекистондан бошқа терма жамоа гол ура олмаяпти

Колумбия терма жамоаси ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/16 финал учрашувида Гана терма жамоасини мағлубиятга учратди (1:0). Энди жамоа 1/8 финалда Швейцария терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Жаҳон чемпионатларининг плей-офф босқичидаги ушбу муваффақият колумбияликлар учун ўз тарихларида бор-йўғи иккинчиси бўлди. Бундан олдин улар 2014 йилги мундиалнинг 1/8 финалида Уругвай тўсиғидан ўтишган (2:0) ва кейинги раундда Бразилияга имкониятни бой беришган эди (1:2).

Бундан ташқари, Нестор Лоренсо қўл остидаги жамоа жорий турнирда кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу Колумбия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги иштироки тарихида илк бор кузатилмоқда.

Ортда қолган 4 та учрашувдан сўнг Колумбия ўз дарвозасидан бор-йўғи 1 та тўп олиб чиқди (ушбу гол Ўзбекистон терма жамоаси томонидан киритилган). Мусобақада бундан камроқ гол ўтказган фақатгина Испания ва Мексика терма жамоаларидир ( уларда 0 та гол).

Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионати Колумбия терма жамоаси учун ўз тарихидаги еттинчиси ҳисобланади.

Киритилди: 19:59 04.07.2026. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!