Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Колумбияда иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Колумбияда иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Колумбия ҳукумати иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилди, бу Петро маъмуриятига президент фармони билан солиқларни жорий этиш имконини беради, деб хабар беради ABC News.

Ҳукумат фавқулодда ҳолат шароитида солиқларни жорий этишни кўриб чиқмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, расмийлар бизнес ва жисмоний шахслар учун янги мулк солиғини жорий этишни, шунингдек, ром ва вино каби алкогол маҳсулотларини сотишга солиқларни оширишни режалаштирмоқда.

Ҳукумат ёқилғи субсидияларини тўлаш, тиббий суғурта харажатларини ва касалхоналар ёпишлиши ўрнини қоплаш, ҳарбийларга исёнчи гуруҳларнинг дрон ҳужумларига қарши туриш имконини берадиган инфратузилмага тахминан 700 миллион доллар сармоя киритиш ва қарзларни тўлаш учун кўпроқ маблағга муҳтож.

Ҳукумат яқинда 2026 йилда мамлакат бюджетини 4 миллиард долларга оширадиган қонун лойиҳасини Конгресс томонидан маъқулланишига муваффақ бўла олмади.

Аввалроқ Дональд Трамп Колумбияга молиявий ёрдамни тўхтатиб қўйишини эълон қилган эди.

Киритилди: 21:46 24.12.2025. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!