Колумбия қутқарув хизматлари Satena авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида 15 киши бўлган ҳалокат жойини аниқлади.
Noticias Caracol телеканалининг хабар беришича, Шимолий Сантандер департаментидаги ҳалокатда ҳеч ким тирик қолмаган.
Beechcraft 1900D самолётининг қолдиқлари Ла-Плайя-де-Белен муниципалитетининг тоғли ҳудудида топилган. Бортда 15 киши бўлган: 13 йўловчи ва икки экипаж аъзоси.
Ҳалак бўлганлар орасида Колумбия Вакиллар палатаси аъзоси Диогенес Кинтеро ва номзод Карлос Салседо ҳам борлиги айтилмоқда. Бортда шунингдек, Окана шаҳар кенгашининг собиқ аъзоси Хуан Давид Пачесо ва унинг рафиқаси ҳам бўлган.
Кукутадан Оканага йўл олган самолёт чоршанба куни радарлардан ғойиб бўлди. Кататумбо ҳудудидаги қидирув операцияси қийин рельеф ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли мураккаблашди.