Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Колумбияда 19 нафар курсантни яшин урди

Колумбияда 19 нафар курсантни яшин урди

Колумбияда генерал Хосе Мария Кордоба номидаги ҳарбий академиянинг камида 19 нафар курсантини яшин урди. Бу ҳақда Caracol радиостанцияси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 19 май куни мамлакатнинг марказий қисмидаги Меса-Баҳа ҳудудида дала машғулотлари чоғида содир бўлган. Воқеа содир бўлган вақтда ёмғир бўлмаган. Жабрланганлар — 16 нафар эркак ва уч нафар аёл шифокорлар назоратида. Шу билан бирга, уларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар ошкор этилмаган.

Мамлакат қуролли кучлари раҳбарияти курсантлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдамни кўрсатишга ваъда берди.

Киритилди: 13:45 22.05.2022. Ўқилди: 1525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!