Колумбия Исроил пойтахти Қуддус шаҳрида расман ўз элчихонасини очди. Шу тариқа, Колумбия элчихонасини Тель-Авивда эмас, Қуддусда жойлаштирган ўнинчи давлатга айланди.
Очилиш маросимида Колумбия ташқи ишлар вазири Омар Була Эскобар ва Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар иштирок этди. Маросимдан сўнг икки мамлакат вакиллари давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар ўтказди.
Исроил ва Колумбия ўртасидаги муносабатлар аввалги президент Густаво Петро даврида кескин ёмонлашган эди. У фаластинлик араблар билан бирдамлик билдириб, Исроилни қаттиқ танқид қилган. Президент алмашганидан кейин эса икки давлат муносабатлари қайта тикланган.
Абелардо де ла Эсприэла сайловлар олдидан ғалаба қозонган тақдирда Колумбия элчихонасини Қуддусга кўчиришга ваъда берган эди. У мазкур ваъдасини амалга оширди.