Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Коллеж йигитларга шортик кийишни тақиқлади, улар эса юбкада келишди

Коллеж йигитларга шортик кийишни тақиқлади, улар эса юбкада келишди

Минск коллежида ўғил болаларга иссиқ ҳавода шортикда юришларини тақиқлаб қўйди, аммо бу шоввозлар исиб кетмасликнинг йўлини топишди, дея хабар берди “belnovosti.by”.

Иссиқ об-ҳаво бошланганда коллеж маъмурияти ўғил болаларнинг шортик кийишини тақиқлаб қўйган, баъзида эса шимлардан ҳам айб топишган.  Шортик кийиб келган ўқувчилар уйига қайтариб юборилган ва қолдирилган дарслар учун жарима тўлаттирилган.

Натижада бир куни тақиққа “қарши чиқмаган” ҳолда  болалар коллежга юбкаларда келишган, дейилади хабарда.

Коллеж маъмурияти эса бу маълумотга ҳали ҳеч қандай изоҳ бермади.

Киритилди: 08:00 15.06.2019. Ўқилди: 2428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!