Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
26 сентябрдан 2023/2024 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари бошланади. Имтиҳонлар 26-29 сентябрь кунлари икки сменада ташкил этилади.
Техникумларда 25 сентябрь кунидан касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.
Имтиҳонларни очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик орасидан 1 500 нафар киши гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этилган.
Бу йил республика бўйича жами 327 та коллеж ва техникумга 175 853 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Улардан 140 868 нафари – кундузги, 28 649 нафари – сиртқи, 243 нафари – кечки ва 6 093 нафари – дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган.