Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Когонда ис газидан заҳарланган 3 нафар фуқаро — она ва бола вафот этди

Когонда ис газидан заҳарланган 3 нафар фуқаро —  она ва бола вафот этди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида уч нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Когон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ғайрат Тоғаев хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа 23 декабрь, чоршанба куни содир бўлган.

Когон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига 2020 йил 23 декабрь куни соат 16:50 да шаҳардаги «Хўжабарги» маҳалласи, Фаровонлик кўчасидаги 120-хонадонда ис газидан заҳарланиш оқибатида она ва унинг икки нафар фарзанди вафот этгани ҳақида хабар берилган.

Масъулларнинг воқеа жойига бориб, ҳолатга ойдинлик киритишича, хонадондаги иситиш печининг мўриси мато билан тўсиб қўйилган ва бу ўз-ўзидан ис гази тутунининг ташқарига чиқиб кетишига тўсқинлик қилган. Оқибатда уй ичкарисида ис гази тўпланган ва хонадон эгаси Н.Қ. ва унинг тўрт ёшли ўғли Б.Ҳ., икки ёшли қизи С.С.нинг ис газидан заҳарланиб вафот этишига сабаб бўлган.

Она ва болаларнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва алоқадор шахслардан тушунтириш хати олинган. Шунингдек, Когон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарлангани, кейинчалик уларнинг аксариятига шифохонадан уйига рухсат берилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 19:15 24.12.2020. Ўқилди: 2410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!