Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Когон шаҳрида 10-синф ўқувчилари совуқ ҳавода дарс вақтида кўйлакда мактаб ҳовлисида нима қилишаётганди?

Когон шаҳрида 10-синф ўқувчилари совуқ ҳавода дарс вақтида кўйлакда мактаб ҳовлисида нима қилишаётганди?

Мазкур ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра, жорий йилнинг 17 январь куни 10-синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсига формасиз келганлиги ҳақида ўқитувчи Н.Чориев мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Муқимовага билдирги орқали мурожаат қилган. 
Директор ўринбосари ўқувчилардан ҳолат юзасидан ёзма тушунтириш сўраган. Ўқувчилар қоғоз олиш мақсадида мактаб ҳовлисида жойлашган дўконга чиққан.  
10-синф ўқувчиси Фирдавс Равшанов  мазкур ҳолатни телефонда видеога олиб,тасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Фирдавс Равшанов билан суҳбатлашилганда, ушбу ҳолатни ота-оналар мажлисида муҳокама қилинишидан қўрқиб амалга оширганлигини ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирди.
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга етарли эътибор қаратмаганлиги учун директор ўринбосари Г.Муқимова, синф раҳбари Х.Эргашева, ўқитувчи Н.Чориевга белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди.

Киритилди: 11:46 20.01.2020. Ўқилди: 2749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!