Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Кобулда кучли портлаш юз берди, қурбонлар бор

Кобулда кучли портлаш юз берди, қурбонлар бор

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлди, натижада бир неча киши ҳалок бўлган.

Report Al-Arabiyaга таяниб хабар беришича, ҳодиса “Толибон” ҳукуматига қарашли Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Портлаш Шаҳр-е-Нав туманида рўй берган. Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмади.

ИИВ матбуот котиби Абдул Матин Қонийнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, бир неча киши ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган. Тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади.

Маълумот учун, Шаҳр-е-Нав туманида кўплаб хорижий фуқаролар яшайди ва у Кобулнинг нисбатан хавфсиз ҳудудларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 20:36 19.01.2026. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!