Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Кобалт” йўловчисидан 46 гр “Гашиш” топилди

“Кобалт” йўловчисидан 46 гр “Гашиш” топилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган кенг қамровли “Қорадори-2021” тезкор тадбири давомида “М-37” автомобил йўлининг 216-километрида ташкил қилинган кўчма постда “Кобалт” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, мазкур автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Фарғона вилояти Риштон тумани “Дориломон” маҳалласида яшовчи, 1996-й.т. Қ.Т. нинг эгнида бўлган кулранг спорт шими чўнтагидан қора рангли полиетилен пакетга ўралган ҳолдаги, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 46,25 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Q.T.ga нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:13 17.08.2021. Ўқилди: 1548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!