Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Кобальт” пиёдани уриб кетди ва... 

“Кобальт” пиёдани уриб кетди ва... 

Жорий йилнинг 26 май куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти, Учқўрғон тумани 4Н-425 “Учқўрғон – Янгиер” маҳаллий йўлининг 5 км.да ҳайдовчи, 2000 й.т. С.Қ. (эркак) “Кобальт” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 1969 й.т. Р.А.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, пиёда Р.А. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

 

Киритилди: 11:40 27.05.2020. Ўқилди: 2177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!