Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Клопп ва Анчелотти: ғалабага қайси бири муносиб?

Клопп ва Анчелотти: ғалабага қайси бири муносиб?

Шанба куни футбол ишқибозлари учун ажойиб байрам бўлади.

Юрген Клопнинг «Ливерпуль» жамоаси билан Карло Анчелоттининг «Реал» жамоаси «Стад Де Франс» стадионида Чемпионлар лигасининг финалини ўтказишади.

Аввал бошда УЕФА финалини Санкт-Петербургда «Газпром Арена» стадионида ўтказишни мўлжаллаган эди. Учрашувни юқори даражада ташкил этиш учун шаҳар ҳокимияти ва федераль ҳукумат 500 миллион рублдан ортиқ маблағ ажратди. Бироқ Украинада ҳарбий амалиёт бошлангани сабабли УЕФА хавфсизлик юзасидан финални Париж шаҳрига кўчирди. Бунгача Россияда фақат бир марта 2008 йилда Чемпионлар лигаси бўлиб ўтган эди. Ўшанда «Лужники» стадионида «Челси» билан «Манчестер Юнайтед» куч синашган. Учрашувда Алекс Фергюсон жамоаси пенальтилар серияси бўйича ғолиб бўлиб, чемпионликни илиб кетган эди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпуль» жамоасидан қарийб уч маротаба кўп чемпион бўлган. Қироллик клуби бош совринни 13 марта қўлга киритган бўлса, «Ливерпуль» олти марта чемпион тожини бошда кўтара олган.

Икки жамоанинг мураббийлари ҳам машҳур. Улар Европа турнирларида ҳам, турли халқаро мусобақаларда ҳам етарлича ютуқларни қўлга киритган. Лекин Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш иккаласига ҳам фақат бир мартадан насиб қилган. Бугунги мусобақа уларга мазкур жамоаси билан иккинчи бор чемпион бўлиш имконини бермоқда. Клопп «Ливерпуль» билан Чемпионлар лигасида 2018/19 йилда ғолибликни қўлга киритган бўлса, Анчелотти «Реал» билан 2013/14 йилги мавсумда чемпионликка эришган.

Дарвоқе, Анчелотти «Милан» жамоасига мураббийлик қилганда ҳам икки марта чемпионлик нашидасини сурган эди.

Маълумот учун: ярим финалда «Реал» «Манчестер Сити» жамоаси устидан ғалаба қилган бўлса, «Ливерпуль» «Вильярреал» жамоасини доғда қолдирган эди.

Киритилди: 12:50 28.05.2022. Ўқилди: 4546 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!