Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Китоб туманида ҳам коронавирус чиқдими? Наҳотки?»

«Китоб туманида ҳам коронавирус чиқдими? Наҳотки?»

Ижтимоий тармоқларда И.Хушев томонидан «Китоб туманида ҳам коронавирус чиқдими? Наҳотки?» номли асоссиз хабарга Қашқадарё вилояти  Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ўз муносабатини  билдирди.

Унда таъкидланишича, коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар билан мулоқотда бўлгани қайд этилган, хизмат юзасидан Китоб туманига келган 4 нафар фуқаро (3 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Франция фуқароси) махсус автомашинада малакали шифокорлар назорати остида Тошкент шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилиб, карантинга олинган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилганида ҳеч қандай касаллик белгилари аниқланмаган.

Маълумот ўрнида, эслатиб қўймоқчимизки, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди Сизни ваколатли органларга коронавируснинг олдини олиш бўйича фойдали маълумотларни тарқатишда ва жамиятимизни бирлаштиришда ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солишга чақиради.

Киритилди: 19:30 17.03.2020. Ўқилди: 9748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!