Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Китоб туманида 7 қаватли уйлар қурилади. Уйларнинг нархи қанча?

Китоб туманида 7 қаватли уйлар қурилади. Уйларнинг нархи қанча?

Китоб туманида дастлабки замонавий кўриниш ва қулайликларга эга бўлган кўп қаватли уйлар қурилиши бошланади.
Китоб шаҳри Катта йўл кўчасида қад ростлайдиган «YANGI HAYOT» турар жой мажмуаси  қурилиши «SAIDAKBAR BULDINGS»  корхонаси томонидан амалга оширилади.
«Nasafnews» мухбири уйларнинг нарх-навоси билан қизиқди.

Маълум бўлишича, 4-қаватдан 7-қаватгача бўлган турар-жойлар 18 фоизга 20 йилга кредитга берилади. Бошланғич тўлови бор.
2 ва 3-қаватда жойлашган уйларнинг тўловини 18 ойга амалга оширишингиз керак бўлади.

2-қаватда жойлашган 2 хонали уй 277 млн сўм.
3-қаватда жойлашган 2 хонали уй эса 257 млн сўмни ташкил қилади.
3-қаватда жойлашган 3 хонали уй 317 млн сўм
2-қаватда жойлашган 3 хонали уй эса 465 млн сўм (Тўловни 18 ой давомида тўлиқ амалга ошириш даркор)

20 йилга кредитга бериладиган уйлар нархи 

4-қаватдан 7-қаватгача бўлган 2 хонали уйлар нархи 257 млн сўм. Бошланғич тўлов 77 млн сўм.
4-қаватдан 7-қаватгача бўлган 3 хонали уйлар нархи эса  317 млн сўм.  85 млн cўм бошланғич тўлов тўлашингиз керак.

Мазкур турар жойлар 2021 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Киритилди: 17:09 29.05.2020. Ўқилди: 7117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!