Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Кислотали ёмғир ҳақидаги хабар — фейк!

Кислотали ёмғир ҳақидаги хабар — фейк!

Ижтимоий тармоқларда Эрон осмонида “кислотали булутлар” пайдо бўлиши ва бу Марказий Осиё мамлакатларига ҳам етиб бориб, кислотали ёмғирга сабаб бўлиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу илмий жиҳатдан асосланмаган хабар.

Кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (SО₂) ва азот оксидлари (NО₂) узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай жараёнлар асосан йирик саноат ҳудудлари ва тўғридан-тўғри чиқинди манбалари яқинида кузатилади.

Ҳаво массалари узоқ масофаларга кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси атмосферадаги турбулентлик, вертикал аралашиш, қуруқ ва нам чўкиш жараёнлари таъсирида кескин камаяди. Шу сабабли манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.

Бундан ташқари, ёғинларнинг ҳосил бўлиши маҳаллий булут ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ёғинлар асосан ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд бўлган сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига шаклланади.

Метеорологик кузатувлар ва атмосфера ҳавоси сифати мониторинги маълумотларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!