Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Киши вирус билан зарарланган ниқобни тақиб юрса, кўп миқдорда вирус юқадими?

Киши вирус билан зарарланган ниқобни тақиб юрса, кўп миқдорда вирус юқадими?

Киши вирус билан зарарланган ниқобни тақиб юрса, кўп миқдорда вирус юқадими?

Барно Одилова, штаб аъзоси:

— Тиббий ниқобни тақишдан мақсад — ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш. Бемор киши ниқобни касаллик манбаси бўлмаслик учун ҳам тақиш керак. Соғлом инсонлар эса касалликдан ўзларини муҳофаза қилиш учун ҳам ундан фойдаланишлари зарур.

❗️Ниқоб фақат фойдаланиш қоидаларига тўғри риоя қилингандагина самарали бўлади. Бунинг учун ниқобни тўғри танлаш (махсус матодан тайёрлангани, уй шароитида камида 6-8 қаватли докадан), уни тўғри тақиш (бурун ва оғизни тўлиқ ёпиши), тез-тез алмаштириб туриш (ҳар 2-3 соатда) зарур.

Бемор ниқобни хонада бир ўзи бўлганда тақмаслиги мумкин, бироқ ушбу хонага беморни парваришловчи оила аъзолари кирганида албатта ниқобда бўлиши, хонада ҳар 2 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши ва кунига 3-4 маҳал шамоллатиб, тоза ҳаво келишини таъминлаш зарур. Мана шунда хонада вируснинг турли сатҳ ва юзаларда ўтириб қолишини олдини олган ва хонада вирус тўпланишидан ҳимояланган бўламиз. 

Беморда касалликнинг оғир ёки енгил кечиши унинг ниқоб тақишига эмас, балки ундаги мавжуд сурункали касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг (нотўғри овқатланиш, жисмоний нофаоллик, зарарли одатларга берилганлик) мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин. 

✅ Шунинг учун бемор албатта оиланинг бошқа аъзоларидан алоҳидаланиши, кунига камида 3-4 литр илиқ ҳолдаги суюлик ичиши, кунига 5-6 маҳал овқатланиши (бунда асосий эътибор суюқ овқатлар ва хом мева-сабзавотларга қаратилиши лозим), ҳолатига кўра жисмоний фаол бўлиши, айниқса нафас машқларини бажариши ва тўғри парваришланиши жуда зарур. Энг асосийси — барча даво муолажали фақат шифокор тавсиясига мувофиқ бажарилиши керак.
 

Киритилди: 16:55 30.10.2020. Ўқилди: 1849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!