Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Кипр яқинида йўловчи кемаси ҳалокатга учради

Кипр яқинида йўловчи кемаси ҳалокатга учради

Шимолий Кипр Турк Республикаси соҳиллари яқинида 259 нафар йўловчи бўлган паром денгизда ағдарилди. Бу ҳақда Kıbrıs Postası газетаси хабар берди.

«Filo Denizcilik компаниясига тегишли йўловчи кемаси ағдарилди. Мавжуд маълумотларга кўра, унинг бортида 259 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган», — дейилади нашр хабарида.

Ҳодиса рўй берган ҳудудда соҳил қўриқлаш хизмати қидирув-қутқарув гуруҳлари иш олиб бормоқда.

Ҳозирча жабрланганлар ёки қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 18:25 30.08.2026. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!