Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ким Чен Ин Трампга таклиф билан чиққан

A A A
Ким Чен Ин Трампга таклиф билан чиққан

КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШ - Шимолий Корея саммитининг иккинчи раундини Пхеньянда июль ойида ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда "Кун" нашри манбага асосан хабар бермоқда.

Манба сўзларига кўра, бундай таклиф Трампга КХДР Меҳнат партияси МҚ раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль томонидан 1 июнь куни тақдим этилган мактубда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувига нега айнан курорт орол танлангани айтилганди. Қайд этилишича, Сингапурдаги Сентоза ороли одамлар кам бўлувчи бундай жойни назорат қилиш қулайлиги сабабли АҚШ ва КХДР саммити учун майдонча сифатида танланди. 

Киритилди: 09:22 11.06.2018. Ўқилди: 1798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар