Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Ин Сингапурда. У Трампни кутмоқда

A A A
Ким Чен Ин Сингапурда. У Трампни кутмоқда

Бу ҳақда Сингапур ТИВ раҳбари Вивиан Балакришнан маълум қилган.

Трамп ҳам бугун кечқурун Сингапурга етиб келиши кутилмоқда. Унинг самолёти айни вақтда Критда ёқилғи қуйиш учун тўхтаган.

Манба маълумотига кўра, Ким Чен Ин Трамп билан учрашувдан олдин Сингапур бош вазири Ли Сяньлун билан ҳам учрашади.

АҚШ ва КХДР раҳбарлари учрашуви 12 июнь куни Сингапурдаги Сентоза оролида учрашиши режалаштирилган.

Дональд Трамп саммитдан олдин Ким Чен Ин билан алоҳида яккама-якка учрашув ўтказмоқчи. Музокараларда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш, элчихоналар очиш масаласи муҳокама этилиши кўзда тутилган.

Томонлар шунингдек КХДРнинг ядровий синовларини тўхтатиш масаласини ҳам муҳокама қилишлари кутилмоқда.

KUN.UZ

Киритилди: 14:32 10.06.2018. Ўқилди: 1761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар