Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат мудофаа саноати объектларини текшириш сафарини олиб борди.
Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Ким Чен Ин 2026 йилнинг биринчи ярми учун мудофаа ишлаб чиқариш режаларининг бажарилишини кўриб чиқди. У мудофаа саноати корхоналари ходимларининг меҳнацеварлигини юқори баҳолади, улар "турли хил ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни рекорд даражада оширишни таъминлайди ва Корея Халқ армиясининг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади".
Бундан ташқари, Шимолий Корея етакчиси мудофаа саноатининг ташкилий тузилмасидаги, ишлаб чиқариш майдонларидаги ва инфратузилмани қўллаб-қувватлашдаги мавжуд муаммоларни ҳал қилди.
У ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни асосий вазифа сифатида белгилаб берди, бу ишлаб чиқариш тузилмасини рационализация қилиш ва ишлаб чиқариш линияларининг жойлашувини оптималлаштиришни ўз ичига олади. Унинг кўрсатмаларига мувофиқ, бошқарув жараёнларининг самарадорлигини оширишга, юқори малакали мутахассислар билан ишлашга ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини назорат қилишнинг илмий асосланган мезонларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш керак.