Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ким Чен Ин Шимолий Корея етакчилигига қайта сайланди

Ким Чен Ин Шимолий Корея етакчилигига қайта сайланди

Ким Чен Ин Шимолий Корея етакчилигига қайта сайланди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхенянда очилган 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясида КХДР Давлат ишлари бўйича раис этиб қайта сайланди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар берди

"Ким Чен Ин 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясининг биринчи кунида КХДР Давлат ишлари бўйича раис этиб қайта сайланди", дейилади хабарда.

Рёнхап агентлигининг таъкидлашича, сессия давомида Ким Чен Иннинг энг яқин шерикларидан бири сифатида танилган Чо Ёнг-вон Чое Рёнг-хе ўрнига Олий Халқ Ассамблеяси Доимий қўмитаси раиси этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин мамлакат раҳбари лавозимига 99,93 фоиз овози билан тасдиқланган, сайловда иштирок этиш даражаси эса 99,99 фоиз бўлган.

Киритилди: Бугун 16:25. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!