Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ким Чен Ин корейсларни Украинадаги урушга юбормоқда — ОАВ

Ким Чен Ин корейсларни Украинадаги урушга юбормоқда — ОАВ

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Украинадаги урушга корейсларни юбормоқда. Бу ҳақда Bild'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Пхеньян июль ойида Украинанинг босиб олинган ҳудудларига қурилиш ва муҳандислик қўшинларини юборишни режалаштирган.

“Улар қурилиш ишчилари ниқоби остида хорижда КХДР режими учун валюта ишлаб топаётган Шимолий Корея бирликларидир. Улар ҳозир Хитойда хизмат қилмоқда”, — дейилади хабарда.
“Агар Шимолий Корея армиясининг кадрлар сиёсати учун масъул бўлганимда, Украинага қарши ноқонуний урушга ўз қўшинларимни тўп сифатида юбориш қарорига шубҳа қилган бўлардим. Россия қўшинлари қандай йўқотишларга учраганини кўрдик”, — деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби бригада генерали Пат Райдер.

Бугунги кунга қадар Шимолий Корея Россияга деярли 2 миллион артиллерия снарядлари, MLRS (ракета тизимлари), эҳтимол, баллистик ракеталарни тақдим этган.

“Шимолий Корея бўлинмаларининг урушда иштирок этиши можаро авж олишида янги босқич бўлади”, — дейилади хабарда.
Киритилди: 15:31 27.06.2024. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!