Аввалроқ Беларус КГБ(хавфсизлик хизмати) раиси Иван Тертель Минскда сўзлаган нутқида "террорчилар Киевдаги касалхоналарини ўз бошпаналари сифатида танлаганлар" дея таъкидлаган эди.
"Беларус хавфсизлик кучлари уруш қонунларига мувофиқ, қатъий ва иккиланмасдан ҳаракат қилади ва керак бўлса зарба бериши мумкин", — дея таҳдид қилган Тертель.
Киев расмийлари Беларус КГБ раҳбарининг сўзларини "мутлақо ёлғон ва провокация" деб атади.
"Касал болалар, уларнинг ота-оналари ва тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида пойтахт ҳукумати ҳозирда беморлар ва шифокорларни пойтахтдаги бошқа тиббиёт муассасаларига кўчириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда", — дейилади Киев шаҳар маъмурияти баёнотида.