Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Киевдаги барча ИЭМ ва Триполе ИЭС шикастланган

Киевдаги барча ИЭМ ва Триполе ИЭС шикастланган

Украина оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, портлашлар оқибатида Киевдаги барча иссиқлик электр марказлари (ИЭМ), шунингдек, Киев вилоятидаги йирик энергетика объектларидан бири — Триполье иссиқлик электр станцияси шикастланган.

Маълумотларга кўра, Киев вилоятидаги “Киевская” ва “Новокиевская” электр подстанциялари ҳам зарар кўрган.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Киевдаги ТЭЦ-4га баллистик ракеталар билан зарба берилган. Ракеталар пойтахтга яқинлашаётганида аниқланган.

“Улар энергетика инфратузилмасини вайрон қилаётгани ва Украина баллистик ракеталар учирилиши ҳақида олдиндан огоҳлантириш олмаётгани адолатдан эмас”, — деди Зеленский.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Россия армияси тунда Киев, Киев ва Харкив вилоятларида Украина ҳарбий-саноат мажмуаси ва Қуролли кучлари манфаатлари йўлида фойдаланиладиган инфратузилма объектларига зарба берганини маълум қилган эди.

Киритилди: 14:35 14.10.2026. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!